Муфтий ҳазрат пешин намозига Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидига ташриф буюрдилар

Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидига пешин намозига ташриф буюрдилар. Пешин намозидан сўнг, масжидга йиғилган жамоат Муфтий ҳазратларининг маърифий суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати